Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампирни экспорт қилишга қўйган тақиқини бекор қилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Ушбу тақиқ Росселхознадзор томонидан олиб ташланди. Ўзбекистон ушбу полиз экинларини бугун, 5 мартдан бошлаб экспорт қилиши мумкин.
Бундан ташқари, Арманистон ва Озарбайжондан келадиган помидорлар учун қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди. Шунингдек, Туркия, Миср, Қозоғистон ва Қирғизистон эндиликда помидор, қалампир ва бақлажонларини Россияга экспорт қилишлари мумкинлиги маълум қилинди. Мутахассислар Европанинг Россияга нисбатан қўллаган санкцияси натижасида ушбу тақиқлар олиб ташланмоқда деган фикрни илгари сурган.