Қашқадарёда Спикер ўринбосари томорқачилар билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганди

Қашқадарёда Спикер ўринбосари томорқачилар билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганди
Баҳорнинг серёғин ва серфайз келиши ҳар бир фуқарони қалбида иштиёқ уйғотмоқда. Чунки баҳорнинг шу лаҳзалари айни дарахт кўчатлари экиш учун қулай палла. Фурсатни бой бермаслик, юртни обод ва гўзал масканг айлантириш мақсадида мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастур асосида жойларда катта ҳажмда иш олиб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарёда дастур асосида маҳаллаларда амалий семинарлар ўтказилиб, ҳар бир томорқачи билан қизғин суҳбат ва мулоқотлар ўтказилмоқда. Ишчи гуруҳи билан бирга Қашқадарёга 200 нафар водийлик боғбонлар ҳам келишди ва томорқачиларга водийда етиштирилган ярим пакана интенсив дарахт кўчатлари етиштириш сир-асрорларини ўргатмоқда.

А. Хаитов Қамаши туманидан томорқачилар Фазлиддин Раҳматов, Собир Мўминов, Даврон Ҳазратқулов, Зулайҳо Шукурова, Нишон туманидан Чўтмурод Чориев, Хадича Менглиева, Ниёз Усанов ва Ўрол Арзиқулов фаолиятини юксак баҳолади. Аммо Нишон тумани “Пахтазор” МФЙ ҳудудида яшовчи хонадон эгаси Рашид Қиличев томорқаси қаровсиз қолдирилганини кузатиб унга танбеҳ берди. Р. Қиличев маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан огоҳлантирилди. Р. Хаитов ишнинг устида туриб, шу хонадондаги ерга ишлов берилишини кузатиб турди. Картошка уруғи келтирилиб, жўяк тортилиб, уруғ экилди.

-Нишон туманидаги Ибн Сино МФЙ ҳудудидаги Сарвар Норқуловга тегишли 25 сотих ер бир неча йиллардан буён ҳеч нарса экилмасдан келаётгани бизни жуда ажаблантирди, - дейди А. Хаитов. – Ибн Сино МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси нега бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермайди? Агар эгаси фойдаланмаса, бу ер ёшларга 4 сотихдан бўлиб берилса, қанчадан-қанча озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилар эди. Шу ернинг ён қўшниси 65 ёшли Ўрол бобо Арзиқуловни қаранг, томорқасини яшнатиб қўйибди. Кўкатлар, картошка, пиёз, сабзи экилган. Иссиқхонасида 18 туп лимондан мўл ҳосил олмоқда. Отахон йўлнинг нариги томонидаги қаровсиз ерларни ҳам ўзлаштириб, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштираётгани ибратга лойиқдир.

Бинобарин, томорқа ҳар бир оила учун даромад манбаи ва тўкинчилигимиз асосини ташкил этади. шу боис, “Яшил йиллик” умуммиллий дастури асосида вилоятдаги 796 та маҳаллада 16 млн. 356 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Қашқадарёда Спикер ўринбосари томорқачилар билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини ўрганди