Ўзбекистонда доллар курси ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилган.
Марказий банк эртага, 16 мартдан кучга кирадиган валюталар курсини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 117,09 сўмга ошиб, 11 минг 150,12 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 270,71 сўмга баҳоланиб, 154,24 сўмга ошди. Шунингдек, 1 рубль 99,26 сўм этиб белгиланиб, 1,45 сўмга кўтарилди.