Молия вазирлиги ўзбекистонликлар маоши ошаяпти деб ҳисобламоқда

Молия вазирлиги ўзбекистонликлар маоши ошаяпти деб ҳисобламоқда
Молия вазирлиги ўзбекистонликларнинг сўнгги икки йилдаги маоши ҳақида маълумот берди. Ушбу кўрсаткичлардан Ўзбекистонда маош ошаётганини англаш мумкин. Хусусан, 5 миллион сўмдан ошиқ маош олувчилар сони бир ой давомида деярли икки бараварга ошган, деб ёзмоқда Подробно нашри.

Паст ойлик олувчи ўзбекистонликлар эса анча камайиб қолгани айтилмоқда. Хусусан, 2020 йилда 1 миллион сўмгача ойлик олувчилар (1,7 миллион одам) 40 фоизни ташкил қилган бўлса, 2 миллионгача олувчилар – 27,1 фоиз (1,1 миллион одам)ни ташкил қилган. Ўтган йили эса бундай одамлар 34,5 фоиз ва 24,1 фоизгача камайган.

2 миллиондан 4 миллионгача ойлик олувчилар 22,3 фоиздан (2020 йил) 24,7 фоизга (2021 йил) кўпайган. Ойлик олувчилар орасида 5 миллион ва ундан кўп маош олувчилар сони сезиларли ошган. 2020 йилда ундайлар сони 6,9 фоиз бўлган бўлса, 2021 йилда улар 11 фоизни ташкил қилган.
Молия вазирлиги ўзбекистонликлар маоши ошаяпти деб ҳисобламоқда

Яна бир қизиқарли маълумот – хусусий секторда кўпроқ маош олувчилар (4 миллион сўмдан кўп) ва кам ойлик олувчилар (1 миллион сўмгача) – бюджет секторидагилардан кўп. Шу билан бирга, иккита ўртача категорияда – 1-2 миллион сўм ва 2-4 миллион сўм ойлик олувчилар – бюджет ташкилотларда кўпроқни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бухгалтер 26 март 2022 15:34
    Тиббиёт муассасида бухгалтер булиб ишлайман. Тиббиёт ходимларининг ойлиги 2-3 борабор ошганда хам бухгалтер иқтисодчиларнинг ойликлари ошмади. Оддий фаррошнинг хам ойлиги бизникидан кўпроқ. 800 мингдан 1100 минг сумгача ойлик оламиз.
  2. Zafar 22 март 2022 06:17
    Бунака маьлумотни нос чекиб таваккал ёзилганга
    Ухлаб колибдику
  3. Мигрант 19 март 2022 08:48
    Одамлар ишонадимикан шу малумотларга.
  4. Жадигерова М С 18 март 2022 00:28
    Качон ойлик оширар экан. Бу йил ошмадику
  5. йулчи 17 март 2022 21:34
    Эй. фаросат майдонида турганлар. ўзимизни ўзимиз алдамайлик.

    Эй фаросат майдонида турганлар. Ўзимизни ўзимиз алдамайлик. Статистик хисоботларнинг хаммаси хам тўғри эмас.

    Эй Фаросат майдонида турганлар. Ўзимизни ўзимиз алдамайлик. Статистик хисоботларнинг хаммаси хам тўғри эмас.
  6. Парахат 17 март 2022 21:27
    200-% отирик айтыпты, 86% айлыкшылар 600-800 мын сум атирапында алады
  7. Соя 16 март 2022 01:33
    Аввал 1 млн олардим, харажатим 2 млн эди. Хозир 2 млн оламан, харажатим,
    4 млн.Фикрингиз кандай ?
  8. Тугриси 15 март 2022 22:11
    Купол килиб айтганда Буйиндаги занжир 1м га
    узайтирилиб Итялокни 3м га Силжитиб куйдинглар.Сизларники Ошгандир Бизники ошгани йук Вазир жаноблари.🦴👀
  9. Мард 15 март 2022 20:13
    Туш куряпсанларми.соликларни нахларни ошир даррав одамлар сезмасидан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Молия вазирлиги ўзбекистонликлар маоши ошаяпти деб ҳисобламоқда