Ўзбекистонда асосий ставка ўзгарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, айни вақтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Унда асосий ставка масаласи кўриб чиқилган ва уни 17 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор қабул қилинган.
Таъкидлаш жоиз, Марказий банк 2020 йилнинг 10 сентябрда асосий ставкани 14 фоиз этиб белгилаганди ва ушбу кўрсаткич бугунги кунга қадар ушлаб турилган эди.