Президент Ўзбекистон фойдали қазилма бойликлари захираси бўйича дунёда 20 та давлат қаторига киришини таъкидлади.
Олтин бўйича иккинчи, мис бўйича еттинчи, вольфрам бўйича саккизинчи, кумуш — тўққизинчи, уран — ўн иккинчи ва табиий газ бўйича ўн олтинчи ўринни эгаллайди, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари ўз нутқи давомида табиий ресурсларини чуқур қайта ишлаш, келгуси 5 йилда газ ва газ кимё, электроника, фармацевтика ва тўқимачилик бўйича 120 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилганини маълум қилди.