Андерссон интервью давомида Ўзбекистонда Lacetti энг оммабоп автомобил экани уни ҳайратда қолдирганини таъкидлади ва унинг энг яхши кўрган автомобили ҳам айнан ушбу модель эканини айтди.
Агар нархига келадиган бўлсак, шуни таъкидлаш керакки, бундай автомобил учун 14 000 АҚШ доллар ажойиб нарх, – дейди компания раҳбари.
У шунингдек, Damas ҳамда Cobalt учун қўйилган нархлар ҳам жуда рақобатбардош эканини қўшимча қилди. Компания раҳбари интервью давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати Lada автомобилларидан анча юқори эканини таъкидлади.