Унинг сўзларига кўра, Chevrolet Tracker шу йили, Chevrolet Onix эса келаси йил бошида бозорга чиқарилади. Бо Андерссон ушбу автомобиллар 6 та хавфсизлик ёстиқчасига эга эканини ва ЙТҲга чидамлилик бўйича беш юлдузли рейтингга эгалигини таъкидлади. Янги моделлар 100 километрга 6 литр бензин сарфлашини айтди.
Нашр мухбири компания раҳбаридан ушбу автомобиллар нархи ҳақида сўраган. Бунга жавобан Андерссон автомобилларни жиҳозлаш вариантлари ишлаб чиқилаётганини ва бунинг учун мижозлар билан бевосита тўғридан тўғри мулоқот қилинаётганини айтди.
Комплектация ва опцияларга келадиган бўлсак, бизни кузатиб боринг, биз албатта бу ҳақида тез орада хабар берамиз, – дейди швециялик мутахассис.