Йиғилишда давлат раҳбари валюта бозоридаги ҳолат бўйича гапирди. Президент валюта бозори ва айирбошлаш курси барқарорлашганини, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини маълум қилди.
Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли, - деди Президент.