Шулардан келиб чиқиб, Президент барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга йил якунига қадар:
- молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;
- бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.
Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта
Президентга ахборот бериш топширилди.
Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади, деди Шавкат Мирзиёев.