Ўзбекистонда тўрт кун давомида тушиб келган доллар курси бешинчи куни кўтарилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Марказий банк томонидан янги валюталар курси эълон қилинган. Ушбу курс 5 апрелдан кучга киради.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 9,59 сўмга ошиб, 11 минг 404,61 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 607,80 сўмга баҳоланиб, 53,21 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 137,43 сўм этиб белгиланиб, 1,75 сўмга тушди.