Ўзбекистон енгил автомобилларни асосан қайси мамлакатлардан олиб келиши маълум бўлди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар қилди.
Қўмита маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида енгил автомобиллар асосан Хитойдан (3436 автомобиль) импорт қилинган. Ундан сўнг Жанубий Корея (1512 авто) экани маълум бўлди. Етакчи учликдан Қозоғистон ҳам жой олган. Ушбу давлатдан 502 та авто импорт қилинган.
Қўмитанинг қўшимча қилишича, январ-февраль ойларида Ўзбекистон 18 та давлатдан 5948 та авто импорт қилган.