Ўзбекистонликлар долларларда миллионер бўлиши учун 318 йил ва 4 ой ишлаши керак. Бу ҳақда Picodi.com нашри хабар қилди.
Мутахассислар 102 давлатдаги ўртача ойликдан келиб чиқиб рейтинг тузишган.
Ушбу рейтингда биринчи ўринда Швейцария қайд этилган. У ердаги аҳоли миллионер бўлиши учун бор йўғи 13 йилу 4 ой ишлаши керак. Иккинчи ва учинчи ўринларда Австралия ва Сингапур ўрин ўлган. У ердагилар 20 йилдан ошиқроқ вақт ишлаши керак.
Ўзбекистон ушбу рейтингда 96 ўринда қайд этилган. Ўртача ойликни ҳисобга олганда ўзбекистонликлар долларларда миллионер бўлиши учун 318 йилу 4 ой вақт талаб этилади.
МДҲнинг бошқа давлатлаларидаги ҳолат: Россия 70 ўринда, у ерда одамлар 191 йилу 9 ой ишлашлари керак. Беларусда – 231 йилу 5 ой, Арманистонда – 215 йилу 4ой, Қозоғистонда 245 йилу 11 ой.
Рейтингнинг қуйи ўринларида Покистон, Нигерия ва Уганда қайд этилган: у ерларда мос равишда 427 йилу 6 ой, 435 йилу 6 ой ва 515 йилу 1 ой талаб этилади.