Давстатқўм жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, юқорида қайд этилган вақт мобайнида энг кўп озиқ овқат Қозоғистондан келтирилган. Ушбу давлатнинг Ўзбекистон импортидаги улуши 36,1 фоизни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Россия – 25,6 фоиз. Учинчи ўрин эса Бразилия – 12,4 фоиз.
Шунингдек, Беларусь (4,4 фоиз) ва Покистон (3,6 фоиз) ҳам импортёрлар қаторида салмоқли ўринларни эгаллаб турибди.