Ўзбекистон Россияга автомобиль экспорт қилишни тўхтатишга қарор қилди. Ушбу қарор Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар фонида қабул қилинди.
Маълум бўлишича, UzAuto Motors автомоббиларнинг кўплаб деталлари Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилгани боис Россияга автомобилларни юбора олмайди. Ўз навбатида, Жанубий Корея ҳам Россияга нисбатан санкцияларни жорий қилган эди.
GM (АҚШ) UzAuto Motors жорий йил 9 мартдан Россияга автомобиль экспорт қилишни тўхтатганини маълум қилди. Ҳозирча компаниянинг ўзи бунга изоҳ бергани йўқ.