Марказий банк 8 апрелдан кучга кирадиган валюталар курсини эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, янги курсда доллар ва евро курси пасайиб, рубль ошган. Унга кўра,
1 АҚШ долларининг расмий курси 8,05 сўмга тушиб, 11 минг 362,51 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 376,05 сўмга баҳоланиб, 32,64 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 147,09 сўм этиб белгиланиб, 11,32 сўмга ошган.