Ўзбекистонда россиялик туристлар сони кўпайган. Бу ҳақда туризм вазирлиги хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Россиядан келган туристлар Республикадаги меҳмонхоналарга жойлашган умумий сайёҳлар сонининг 23 фоизини ташкил қилади. Вазирлик ўтган йилларда пандемия сабаб ўрнатилган тақиқлардан сўнг туризм соҳаси қайта ўзига келаётганини таъкидлади.
Жорий йил Ўзбекистонга 4,5 миллион сайёҳ келиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга россияликлар халқаро тўлов карталарини очиш учун келаётгани айтилган эди.