Навоий вилояти Томди туманида янги иккита олтин кони очилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга бўлган конлар «Мурунтов» кони таркибига киради ва улар «Балпантоғ» ҳамда «Томдибулоқ» дея номланади.
Таъкидланишича, конлардан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтин маъдан қазиб олинади. Ушбу лойиҳа доирасида 650 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.