Марказий банк бирламчи бозордаги уйларнинг нархи хусусида маълумот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу бўйича пойтахтдаги уйларнинг квадрат метри учун тўланадиган нарх ошган. Унга кўра, Тошкентда янги уйларнинг бир квадрат метри ўртача 9 фоизга ошиб, 8 млн 963 минг сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу ҳолатнинг акси эса Сирдарёда кузатилган. У ерда уйларнинг нархи 11 фоизга арзонлаб, 2 млн 872 минг сўмни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, нарх ошишига сабаб бўлган омиллардан бири бу қурилиш моллари нархи ошганидир. Қолаверса, иккиламчи уйларга ипотека кредитининг тўхтатилиши ҳам бирламчи уйларга бўлган талабни оширган.