Жаҳон банки Украинадаги вазиятнинг бошқа давлатларга таъсири ҳақида маълумот берди. "War in the Region. Europe and Central Asia Economic" ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодининг йўқотишлари ҳақида ҳам ёзилган.
Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2022 йилда 3,6 фоиз бўлади (аввалги прогноз 6 фоиз эди). Тўлов баланси дефицити ЯИМнинг 10,2 фоизи бўлади, бюджет дефицити эса – 4 фоиз. Инфляция 11,9 фоизгача тезлашади.
Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисоди пул ўтказмалар камайгани ҳисобидан зарар кўриши таъкидланган. Бундан ташқари, нефть ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўзгариши яна бир сабаблардан бири экани маълум қилинди.