Марказий банк эртага, 12 апрелдан кучга кирадиган валюталар курсини эълон қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, янги курсга кўра доллар курси яна пастлаган. Бу мазкур валютанинг қаторасига бешинчи кун пасайиши.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,31 сўмга тушиб, 11 минг 329,38 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 377,35 сўмга баҳоланиб, 45,67 сўмга кўтарилган.