Ўзбекистонда қаторасига олти кун давомида пастлаб келган доллар курси еттинчи куни кўтарилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Марказий банк эртага, 14 апрелдан кучга кирадиган валюталар курсини эълон қилди. унда доллар ва рубль кўтарилганини, евро эса тушганини кўриш мумкин.
Янги курсга кўра, доллар 20,97 сўмга қимматлаб 11 335,97 сўмни, евро 20,28 сўмга арзонлаб 12 282,52 сўмни ва рубль 6,57 сўмга ошиб, 141,88 сўмни ташкил қилмоқда.