Кеча Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилгани хабар қилинган эди. Марказий банкнинг бугун эълон қилинган валюталар курсида доллар яна пастлаганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, эрага, 15 апрелдан кучга кирадиган янги валюталар курсида доллар ва рубль пастлаган, евро эса кўтарилган.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,97 сўмга тушиб, 11 минг 320,00 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 354,65 сўмга баҳоланиб, 72,13 сўмга кўтарилган.