Ўзбекистонда Марказий банк томонидан янги валюталар курси эълон қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.
Янги курсга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 20,58 сўмга тушиб, 11 минг 299,42 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 219,19 сўмга баҳоланиб, 135,46 сўмга тушган. 1 рубль 140,41 сўм этиб белгиланиб, 3,14 сўмга кўтарилган.
Ушбу курс 18 апрелдан кучга киради.