Ўзбекистон Марказий банки эски банкноталар янгисига алмаштирилиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Марказий банк жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Акмал Назаровнинг маълум қилишича, эски банкноталар қуйидаги сабабларга кўра алмаштирилади: банкноталар сифатини ошириш, уларнинг дизайнини яхшилаш, янги хавфсизлик элементларини жорий этиш ва халқаро стандартларга жавоб бериш.
Биринчи бўлиб 2 ва 20 минг сўмлик янги номиналлар муомалага киритилди. Бошқа номиналдаги банкноталар аввалгиларидан бир вақтнинг ўзида бир неча жиҳатдан жуда фарқ қилади ва биринчи навбатда, ҳажми бўйича. Эслатиб ўтамиз, янги намунадаги 50 ва 100 минглик банкноталар илк бор ўтган йилнинг декабр ойида муомалага чиқарилган эди.