Фарғона вилояти, Фурқат туманида гўшт маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотила бошланди. Бу ҳақда “Халқ сузи” нашри хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, вилоятда бир килограмм мол гўшти 35 минг сўмдан сотилмоқда. Акция Рамазон ҳайити шарафига ўтказилаётган ярмарка доирасида ўтказилмоқда.
Бозорларда гўшт маҳсулотлари нархини янада пасайтириш кўзда тутилган. Мол гўштининг килограмми 30 минг сўм бўлиши кутилмоқда.