Депутатлар Сирдарё бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди

Депутатлар Сирдарё бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди
O`zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутатлари туман бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида мониторинг ўтказишди.

Бозор-кундалик эҳтиёжимизга айланган. «Карвон кўп рисқи бўлак», деганларидек савдо шаҳобчалари борки, харидорлар қадами узилмайди. Ахир, битта гугурт учун дўконга кирмайсизку, ёнига озиқ-овқат маҳсулотлари, баъзида мўлжалдаги йўқ, лекин керакли нарсалар ҳам қўшилади. Нархга келганда сотувчи ва харидор ўртасида тортишув бошланади. Сотувчининг муомала маданияти бўлса, нархни белгилашда инсофи бўлса иккала томон ҳам барака топади.

Давлатимиз раҳбарининг вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганиши ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб бориши бўйича берган топшириғига асосан Сирдарё тумани Кенгаши депутати Дилфуза Жўраева ва мутасадди масъуллар тумандаги бозорларда бўлишиб нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича назорат мониторинг ишларини олиб боришди.

Рамазон ойида озиқ-овқат нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни янада арзонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилаяпти. Савдо маданияти ва санитария - гигиена қоидаларига амал қилиш бозор маъмурияти ҳамда ҳар бир сотувчининг асосий вазифаси эканлиги тушунтирилмоқда.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Депутатлар Сирдарё бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди