Кеча тармоқларда янги Дамасларни олиб кетаётган юк автомобили ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзавтомоторс ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, Хоразмда ишлаб чиқарилган Дамас автомобиллари Фарғонага олиб кетилаётган бўлган. Трейлер Фарғонанинг Учкўприк туманига етганида ортидан юк автомобили келиб урган.
Таъкидланишича, 9 та Дамаснинг 5 таси зарар кўрган ва унинг зарари суғурта компанияси томонидан қоплаб берилади. Маълум бўлишича, ортдан келиб урган юк автомобили ҳайдовчиси рулда уҳлаб қолган бўлган. ЙТҲда ҳеч ким жароҳатланмаган.