Бугун ижтимоий тармоқларда ноодатий усулда ЙТҲлар содир бўлган видеолар тарқалди.
Уларнинг бирида "Nexia-3" русумли автомашинада ҳайдовчи ёмғирли йўлда "дрифт" қилмоқчи бўлиб бошқарувни йўқотиб қўяди ва ариққа тушиб кетади. Ҳозирча воқеа иштирокчиларининг аҳволи ва ҳодиса ким томонидан амалга оширилгани юзасидан маълумотлар йўқ.
Яна бир видеолавҳада "Matiz" русумли автомашинада йигит ўз дугонасини тиззасига ўтирғизиб, бошқарувни йўқўотиб, кўп қаватли уйларнинг бирига бориб урилади. Воқеа катта эҳтимол билан Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлган.
Ҳозирча ушбу икки ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ. Қуйида видеолавҳаларни ҳавола этамиз.