Ижтимоий тармоқларда “Алпомиш Термиз” спорт мажмуасида том қулагани акс этган видео тарқалди. Қурилиш вазирлиги воқеага изоҳ берди.
Воқеа 5 май куни Навбаҳор кўчаси бўйлаб жойлашган кураш мажмуасида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 2800 кв метрлик томнинг 1700 квадрат метрга яқини ерга қулаган.Таъкидланишича, кураш залининг томи Кисловодск типидаги ҳажмли металл конструкциялардан фойдаланган ҳолда мураккаб дизайн ечимига эга.
Текширув чоғида маълум бўлишича, қулаган том қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган, кураш саройи биноси 1999 йилда қурилган бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.