Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа жойидан олинган видеода автобус манёвр қилиш жараёнида ағдарилганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 3 май куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Қизилтепа туманида содир бўлган. 49 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Yutong" русумли автобуси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли юзага келган. Ҳодиса оқибатида 5 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.