Бугун, 21 апрель санасида Қозоғистоннинг Жамбул областида содир бўлган автобус иштирокидаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Мухбирнинг ФВВ ахборотига таяниб хабар беришича ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқаролар бўлган махсус борт 21 апрель куни соат 04:40 да Тошкентда қўниб, 13 нафар жабрланган фуқаролар зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди.
Вафот этган 3 нафар фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза жараёни тўлиқ якунланганидан сўнг Ўзбекистонга олиб келиниши белгиланган.