Аввалроқ Хоразмда автобус иштирокидаги ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди. Воқеа жойида олинган видеода атрофда жароҳат олган фуқаролар ётгани акс этган эди.
Маълум бўлишича, Урганч шаҳрида (Хоразм вилояти) “Лада” енгил автомобили ва “Исузу” йўловчи автобуси тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Воқеа 12 май куни соат 14:30да Ал-Хоразмий-Шерози-Ғафур Ғулом кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 73 ёшли Лада ҳайдовчиси А.А. 36 ёшли А.М. бошқарувидаги “Исузу” автобуси билан тўқнашиб кетган,
Натижада автобуснинг икки йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Лада ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.