Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон автобуси ағдарилди. Бу ҳақда қозоқ ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Жуалин тумани, Бауйржан Момишули қишлоғидан олти километр узоқликда рўй берган. Ўзбекистон автобуси ичида бўлган ҳайдовчи ёрдамчиси ва бир нафар йўловчи ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган. 33 киши шифохонага ётқзилган ва уларнинг 3 нафари ҳозирда реанимацияда экани айтилмоқда. Воқеага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва трактор тиркамасига бориб урилган.
Айни шу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Мазкур воқеада жабрланганлар учун махсус телефон рақамлари ишламоқда: 8 (7262) 51-35-75, 51-41-67.