Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
6 май куни Самарқанд-Қарши йўлида Нексия ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, бетон панжарага бориб урилган. Натижада автомобил ёниб кетган.
Ёнғин оқибатида автомобилдаги тўрт нафар йўловчи ҳалок бўлган. Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.