Яқинда ижтимоий тармоқларда бир эркак ва икки қиз муштлашгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИБ бу воқеага изоҳ берди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ҳодиса 4 май куни, маҳаллий вақт билан тахминан 20:30да Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникада содир бўлган.
Опа-сингил навбат кутмасдан шифокорнинг қабулига кирган ва бу 29 ёшли йигитни ғазаблантирган: у ўз норозилигини билдирган ва шундан сўнг можаро бошланган.