Бош прокуратура хабарига кўра, 5 май куни соат 10 лар атрофида Тошкент тумани, Чинор кўчаси 7-тупикда яшовчи 1955-йилда туғилган аёл 1985 й.да туғилган келини (3 нафар фарзанди бор эди) билан жанжаллашган ва ошхона пичоғи билан кўкрак қафасига пичоқ урган.
Келин тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
9 май куни шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур ёрдамга қарамай, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.