Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида отасини пичоқлаб ўлдирган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда “Марказий студия” ахборот дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, фуқаро руҳий касалликка чалинган ва вақти-вақти билан даволаниб келган. Отаси касалхонага бориб, даволан, дегани учун улар ўртасида жанжал чиққан.
Йигит: “Мени жиннихонага жойлаштирмоқчимисиз?” деб отасига ҳужум қилган. Ундан жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан 15 марта урган. Натижада эркак вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.