Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида қиз ўзини каналга ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 16 май куни фуқаролар қутқарувчиларга соат 06:23ларда қўнғироқ қилиб, бир қиз ўзини Дўстлик каналига ташламоқчи бўлаётганини айтиб, мурожаат қилган. Қутқарувчилар соат 06:28да воқеа жойига етиб келиб, қизни қутқариб қолган.
Аниқлик киритилишича, қиз 2001 йилда туғилган бўлиб, асли қонликўллик ва Нукусда ишлаб келган. Ҳозирча унинг бундай йўл тутиишига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.