Наманган вилоятида бола иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар бермоқда.
Воқеа 12 май куни Косонсой туманида содир бўлган. Жентра ҳайдовчиси йўлни нотўғри жойда кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди.
Бахтсиз ҳодиса натижасида бола касалхонага ётқизилган. Шифокорларнинг фикрича, бола яна 20 кун касалхонада ётади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.