Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Воқеа жорий йилнинг 15 февраль куни содир этилган. ИИВнинг хабар беришича соат 09.00 дан соат 13.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига кириб, у ердан 1 500 АҚШ доллари, 922 минг сўм пули ва умумий қиймати 10 млн. сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Шундан сўнг жабрланувчи Ж.А. 18 февраль санасида ИИБга мурожаат қилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Машраб кўчасида яшовчи 33 ёшли И.А. ва 3-Гулистон кўчасида яшовчи35 ёшли Ф.Қ.исмли аёллар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Аввалроқ наманганлик яна бир аёл Самарқандда яшовчи қариндошини ўмариб кетган эди.