Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида бир кунда 4та инсон иштирокида ўхшаш жиноятлар содир этилди

Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида бир кунда 4та инсон иштирокида ўхшаш жиноятлар содир этилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 апрель санасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бир хил кўринишдаги жиноятлар содир этилди.

Шу куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқаро Ф.Ж. исмли аёлнинг қўлидан сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Олиб қочилган сумка ичида “Samsung” русумли мобиль телефони, фуқаролик паспорти, дипломи ва 11 турдаги тақинчоқлари бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Дўстлик тумани Бунёдкор ҚФЙда яшовчи У.А. ва муқаддам судланган Ж.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида содир этилди. Икки номаълум шахс 20 апрелда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.А. исмли аёлни қўлидан ичида 150000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар Низомий кўчасида яшовчи И.А. ва Бўстонлиқ тумани Янгиовул ҚФЙда яшовчи Н.Қ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларида бир кунда 4та инсон иштирокида ўхшаш жиноятлар содир этилди