ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022-йил 23-май куни соат 12:45да Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 халқаро автомобил йўлининг 234-километрида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлган..
Фуқаро Ш.А бошқарувидаги “Ласетти” ва ва У.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашиналар ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Натижада “Ласетти” автомашинасининг ҳайдовчиси Ш.А. ва салонда бўлган йўловчи А.А.лар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.Вояга етмаганлар 2016-йилда туғилган Н.А. ва 2019-йилда туғилган Т.А., шунингдек, “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси, фуқаро Н.Ю. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
“Нексия” автомашинасининг яна бир йўловчиси Т.Ж. касалхонага ётқизилди.
Қайд этилишича, мазкур жиноят иши юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.