Ижтимоий тармоқларда “Жигули” ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси матбуот хизмати ушбу ҳодисага изоҳ берди.
Бахтсиз ҳодиса 20 май куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган. 5 мактабда ўқийдиган 14 ёшли 7-синф ўқувчиси бошқарувни йўқотиб, мактаб ўқувчисини уриб юборди. Натижада 2008-йилда туғилган бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Маълум бўлишича, йигит оёқ кийими газ педалига тиқилиб қолгани сабабли бошқарувни йўқотган. Шу сабабдан у тормозни боса олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.