Тошкент вилоятида ўз хотинини боланинг кўз ўнгида калтаклаб, бошини эшик билан ёрган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Иш 109-модда, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказиш бўйича очилган, бунга кўра фуқаро 25 дан 50 БҲМ миқдорида жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Максимал жазо –бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятда эркак аёлни ёш боланинг кўз ўнггида аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилган эдик.