Чирчиқда кекса одамни калтаклаган мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 21 май куни соат 17:30 атрофида содир бўлган. 15 ёшли икки нафар 8-синф ўқувчиси Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 58 ёшли фуқарони калтаклаб, камситган.
Маълумотларга кўра, ўсмирларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.