27 май куни Жиззах вилояти Бахмал туманида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, таҳминан соат 07:05 да “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси 4Р-41 “Ғаллаорол-Усмат” автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Автомобил ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўл четига чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 1998-йилда туғилган ҳайдовчи вафот этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.