Тошкентда Кобальт русумли автомашина катта тезликда устунга бориб урилган, деб хабар берди ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 30 май куни соат 06:00 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. 24 ёшли ҳайдовчи йигит тезликни оширгани учун бошқарувни йўқотган.
Ҳайдовчи ва йўловчи жабрланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.