Бир гуруҳ номаълум шахслар ерда ётган кишини дўппослаётган видео тарқалди.
Видеолавҳа телеграм каналларда тарқалмоқда. Маълум қилинишича воқеа кеча, 22 апрел куни Тошкент шаҳрида содир бўлган. Ҳозирча нима сабабдан бундай ҳолат юз бергани ва воқеада кимлар иштирок этгани маълум эмас.
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.