Манбанинг таъкидлашича, портлашга ўзбошимчалик сабаб бўлган. "Lacetti" ҳайдовчиси пропан газ қуйиш учун мўлжалланган баллонга метан газини мунтазам қуйиб келган. Лекин у бунда камроқ газ қуйиб юрган. Воқеа содир бўлган куни эса машинани дўсти бошқарган бўлган ва баллонга керагидан ортиқ газ қуйилган.
Қўшимча қилинишича, ходиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ Lacetti’га жиддий шикаст етган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда автомашинанинг орқа қисми деярли йўқ бўлиб кетганини кўриш мумкин.